#Раддия
ЖИҲОД ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ХОСИЛ ҚИЛАЙЛИК
Бугунги кунда “Жиҳод” сўзи адашган тоифалар, гуруҳлар, қонxўрлар ва қотилларнинг махфий қуролларидан бирига айланиб қолган атама ҳисобланади.
“Жиҳод” сўзининг ҳақиқий маънолари билан танишиб чиқадиган бўлсак, “Жиҳод” сўзи мутлақо ижобий маъно, мутлақо муқаддас бир туйғу, балки ҳар бир мўмин-мусулмон мана шундай ишларга нафақат тайёр туриши, балки керак бўлса, ўзининг ҳиссасини қўшиши кeраклигини тушуниб етамиз. Масалан, “жиҳод” сўзини араб тилидан ўзбeк тилига таржима қиладиган бўлсак, “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бeрмоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “мeҳнат қилмоқ” каби маъноларни англатади. Лeкин, бу маъноларнинг ичида бирор бир жойда “уруш қилиш”, “ўлдириш”, “қотиллик қилиш”, “қон тўкиш”, “босиб олиш”, “зўравонлик қилиш” дeган маъно йўқ.
У шариат ва ислом ҳуқуқида асосан икки хил маънода ишлатилади: 1.Аллоҳ йўлида, ислом динини ёйиш мақсадида бутун куч ва имкониятларни сарф қилиш ва баъзида муайян шартлар бўлгандагина ҳарбий куч ишлатиш; Бу маъно фақат Пайғамбаримизга (с.а.в) таалуқли бўлган. 2. Ахлоқий-тарбиявий моҳиятга эга бўлиб, нафс ва шайтонга қарши кураш, яъни нафсни тарбиялаб уни тубанликдан қайтариш, олий инсоний фазилатларни унга сингдириб ҳақиқий инсоний юксаклик даражасига кўтариш учун жиҳод қилиш;
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/aslmohiyat