ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК!
Маълумки, мактабимизда синфларга қабул жараёни доирасида синов имтиҳонлари ўтказилди. Ушбу жараённинг имкони борича шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун жамоамиз бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилди.
Албатта, иш бор жойда камчилик бўлади. Имтиҳонни ташкил этиш ва натижаларни текширишда инсон омили иштирок этгани учун айрим хатолик ёки камчиликлар бўлиши эҳтимол. Буни инкор қилмаймиз.
Шу сабабли синов натижалари бўйича келиб тушаётган таклиф, савол ва мурожаатларни босқичма-босқич ўрганиб, асосли ҳолатларни имкониятимиз доирасида ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз.
Мурожаат билдирган ҳар бир ота-онага миннатдорчилик билдирамиз. Чунки мурожаат — биз учун норозилик эмас, жараённи янада такомиллаштириш имконияти.
Шу билан бирга, айрим камчиликлар бутун имтиҳон жараёни ёки мактаб фаолияти ҳақида умумий хулоса чиқаришга асос бўлмаслиги керак.
Биз ҳар бир масалага ҳиссиёт билан эмас, холислик, факт ва масъулият билан ёндашишга ҳаракат қиляпмиз. Танқиддан қочмаймиз — аксинча, асосли танқидни эшитиб, ундан тўғри хулоса чиқаришни ўзимиз учун ривожланиш нуқтаси деб биламиз.
Энг муҳими, сиз, ҳурматли ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга, очиқ мулоқотда ишлашга ва фарзандларимиз манфаати йўлида биргаликда ҳаракат қилишга доимо тайёрмиз.
Чунки мактаб ва ота-она бир-бирини тушуниб, бир мақсад сари ҳаракат қилса — бундан энг катта ютуқни фарзандларимиз қўлга киритади