Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик айёмига бағишланган бош тантанали шодиёна расмий равишда бошланди. Тантанали тадбирни Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни ва вилоят аҳлини улуғ айём билан самимий муборакбод этди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида истиқлол йилларида, айниқса, кейинги даврда ҳудудда ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар, йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда ижтимоий соҳа ва инфратузилма тизимида қўлга киритилган юксак ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Байрам тантаналари давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
August 29, 2026 23.3K 79