Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий тезюрар поезд кириб… — Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати — TG.ME

Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий тезюрар поезд кириб келди

Айни пайтда поезд ҳаракати синов тариқасида амалга оширилмоқда.
Замонавий поезд соатига 160 километр тезликда ҳаракатланиши ва бир вақтнинг ўзида 415 нафар йўловчини қабул қилиш имкониятига эга. Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани атиги 3 соат ичида босиб ўтиши кўзда тутилган.

Мазкур тезюрар поезд қатновининг йўлга қўйилиши Тошкент ва Андижон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада яхшилаш, йўловчилар учун қулай, тезкор ва замонавий хизматларни таъминлаш йўлида муҳим қадамдир.

Янги қатнов ҳудудлар ўртасидаги ҳаракатчанликни ошириш баробарида, аҳоли учун сафарларни янада қулай ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X‌‌
August 31, 2026 2.2K 48