Мустақиллик_35_йиллиги #Хушхабар 🎖 МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ВА ЮКСАК ЭЪЗОЗ ▫️… — ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR — TG.ME

#Мустақиллик_35_йиллиги
#Хушхабар

🎖 МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ВА ЮКСАК ЭЪЗОЗ

▫️ Куни кеча мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир гуруҳ ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▪️Шу муносабат билан 27 август куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари ходимлари, масжид имомлари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган турли диний конфессиялар вакиллари иштирок этдилар.


🗒 Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилиб, халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни комил инсонлар этиб тарбиялаш йўлида муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойилари қаторида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг устоз ва ходимлари ҳам юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Жумладан,
🔽 институт ректори Уйғун домла Ғафуров,
🔽 Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир домла Рўзиев,
🔽 «Қуръон илмлари» кафедраси доценти Абдурасул домла Абдуллаев,
🔽 «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси мудири Соатмурот домла Примов,
🔽 «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов,
🔽 «Тиллар» кафедраси катта ўқитувчиси Иззатилла домла Юлдашев,
🔽 «Қуръон илмлари» кафедраси катта ўқитувчиси Фазлиддин домла Сувонов,
🔽 Матбуот котиби Рустам домла Ахунджанов  ҳамда
🔽 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими куратори Саодат Валиева 

«Мустақилликнинг 35 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

🤲 Аллоҳ таолодан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий ҳаётингизга файзу барака, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Келгуси хайрли фаолиятларингизда янада улкан зафарлар, эзгу мақсадларингизга эришишда доимий муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз. Мукофот муборак бўлсин!

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг: 
🔵 @ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲  Rasmiy sahifalarimiz: taplink.cc/ahnafuz
👏2
August 28, 2026 45 1