#Мустақиллик35_йиллиги
▫️ Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача шукр, чексиз ғурур ва фахр туйғуси жўш урмоқда. Юртимиз осмони мусаффо, турмушимиз обод бўлиб, азалий қадриятларимиз, миллий ўзлигимиз тикланган улуғайём — Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг ва кўтаринки руҳда нишонламоқдамиз.
▫️Ушбу қутлуғ санада истиқлол сабабли бизга ато этган энг буюк неъмат — тинчлик ва тотувлик, эркин ва фаровон ҳаёт учун Аллоҳ таолога чексиз ҳамду-санолар айтамиз.
▫️Ўтган йиллар давомида Ватанимиз тараққиёт йўлида улкан марсаларни забт этди, ҳар бир жабҳада туб ўзгаришлар ва янгиланишлар амалга оширилди. Бу ютуқларнинг ортида эса халқимизнинг фидокорона меҳнати, бирлиги ва эртанги кунга бўлган юксак ишончи турибди.
🤲 Шу табаррук кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
