أفكار | Afkar: post #1432 — TG.ME

Аллоҳим! 💌 Кўзларимни юмдим, қўлларимни Сенга очдим. Қалбимдан ўтган дуоларим бор. Бу ожиз бандангни энг яхши тушунувчи ва энг яхши билувчи Ўзингсан, ҳар ҳолимдан хабардорсан. Қалбимда таърифлаб бера олмайдиган дард ва ташвишларим бор. Уларни фақат Сен даволай оласан. Аллоҳим, Сен ҳақингда фақат яхши гумон қиламан. Чунки Сен, Мен бандаларимнинг гумон қилганларидекман дегансан. Мен, “Роббим мени яхши кўради деб гумон қиламан”, гумон қилганимдек, менга раҳматинг ила муомала қил, мағфиратинг ила назар сол, менга хайрли чиқиш йўли бер! Аллоҳим, ҳар бир ҳолимни Сенга топширдим. Мени бандаларингнинг қўлига ташлаб қўйма. Мени ҳамма нарсани биладиган эмас, қадр-қиймат биладиган инсонлар билан рўбарў қил. Менга Ўзинг рози бўладиган солиҳ банда бўлишни насиб эт. Мени яқийн бандаларингдан айла. Мени сев, фаришталаринга ҳам, бандаларингга ҳам севдир ва қалбимни Ўз фазлинг, лутфинг ила қувончга тўлдир, эй Роббим… Аллоҳумма амийн!

1🥰4🕊2
August 19, 2026 60