⚡️⚡️РАСМИЙ: Ўзбекистонда кичик бизнесни текширишга уч йилга тақиқ қўйилди
Президент тегишли фармонни имзолади. Унга кўра, кичик бизнес субъектлари текширувлардан озод қилинади. Бироқ истиснолар мавжуд — жиноий ишлар, фуқаролар мурожаатлари, соғлиқни сақлаш ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича текширувлар ўтказилиши мумкин.
Энди қонунга хилоф равишда текширув ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, Бизнес-омбудсман ушбу давр мобайнида аввал ўтказилган текширув материалларини кўриб чиқиб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашади.
📢 Хабарни яқинларингизга тарқатинг!