UE_Transfer: post #130 — TG.ME

Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 1-курс талабалари.

Аввал маълум қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2024-2025 ўқув йили ўқув графигига мувофиқ 2024-2025 ўқув йилида сиртқи таълим шакли бўйича 1-курс талабаларига 2-семестр ўқув машғулотлари 2025 йил 2 июндан 28 июнгача бўлиб ўтади.

Белгиланган тартибда дарс жадвалига мувофиқ ўқув машғулотлари бўлади. Барча талабалар қатнашиши лозим.

Дарс жадвали махсус САЙТ ПЛАТФОРМАСИ орқали кўрилади. Дарс жадвали платформада тўлиқ шакллангандан сўнг Сизга САЙТ ҳаволаси тақдим этилади.

Ўқув машғулотлари университетнинг Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 60А-уй манзили “А” ўқув биносида дарс жадвалига мувофиқ ўтказилади.

Сиртқи таълим факультет деканати.
May 29, 2025 719 7