UE_Transfer: post #146 — TG.ME

Forwarded fromУЛУлугбек
Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 3-курс талабалари.

Аввал маълум қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025-2026 ўқув йили ўқув графигига мувофиқ 2025-2026 ўқув йилида сиртқи таълим шакли бўйича 3-курс тегишли гуруҳ талабаларига 5-семестр ўқув машғулотлари 2025 йил 01-декабрдан 27-декабргача бўлиб ўтади.

Белгиланган тартибда дарс жадвалига мувофиқ ўқув машғулотлари бўлади. Барча талабалар қатнашиши лозим.

Ўқув машғулотлари университетнинг қуйидаги ўқув биноларида дарс жадвалига мувофиқ ўтказилади:

1)  Олмазор тумани Зиё кўчаси 5-уй манзилида Сиртқи таълим факультети ўқув биносида ўтказилади ( Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳларидан ташқари).

2) Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳлари учун - Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 60А-уй манзили “8” ўқув биносида ўтказилади.

Сиртқи таълим факультет деканати.
November 28, 2025 390 1