2026 йил 1 июлдан бошлаб меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби жорий этилади.
📌 Энг муҳим ўзгаришлар:
✅ Нафақани олиш учун энди алоҳида ариза топшириш шарт эмас.
✅ Нафақа давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида проактив, яъни автоматик тарзда тайинланади.
⚠️ Буни билиш муҳим!
📆 Календарь йилидаги дастлабки 5 кун учун нафақани иш берувчи, ундан кейинги кунлар учун эса Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўлайди.
💰 Нафақа миқдори суғурта стажига боғлиқ:
✅ Суғурта стажи 6 ойдан 8 йилгача бўлган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида;
✅ Суғурта стажи 8 йилдан юқори бўлган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида нафақа тўланади.
Шу билан бирга, қуйидаги шахсларга нафақа миқдори қўшимча 20 фоизга оширилади:
📊И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
📊қарамоғида тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшгача фарзанди бўлган шахслар;
📊фарзандларидан камида бири ногиронлиги бўлган шахслар.
Янги тартиб нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини соддалаштириб, фуқаролар учун янада қулай ва шаффоф тизимни яратади
Каналга уланиш — @hrm_uzb