1. Стратегик шериклик ўрнатилди. Икки давлат стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация имзолади.
2. Эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар бошланади. Томонлар Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузишга келишди. Бу Ўзбекистон маҳсулотларининг Сербия ва орқали Европа бозорларига чиқиши учун муҳим қадам бўлиши мумкин.
3. Ўзбекистонликлар Сербияда ишлаши учун янги имкониятлар очилади. Меҳнат миграцияси ва мобиллик тўғрисида келишув қабул қилинди. Бу уюшган ҳолда Ўзбекистон фуқароларининг Сербияда ишлаши, меҳнат ҳуқуқлари ва миграция жараёнларини тартибга солишга хизмат қилади.
4. Транспорт ва «Ўрта йўлак» бўйича ҳамкорлик. Икки давлат Middle Corridor — Ўрта йўлакни ривожлантириш, темирйўл инфратузилмаси ва халқаро автомобиль ташувлари бўйича келишувларга эришди. Бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдан Европа томон транспорт йўналишларини диверсификация қилишида аҳамиятли.
5. Саноат, фармацевтика ва юқори технологияларга инвестиция. 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноат ҳамкорлиги режаси қабул қилинди. Автомобиль қисмлари, электротехника, электроника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва рақамли иқтисодиётда қўшма лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Фармацевтика ва биотехнология бўйича ҳам алоҳида меморандум имзоланди.
Strategic Focus: LIVE
