Халқаро самолётлар Россия ҳудудига кира олмаяпти. Uzairways самолёти… — Strategic Focus: LIVE — TG.ME

🇷🇺🇺🇿 Халқаро самолётлар Россия ҳудудига кира олмаяпти.

Uzairways самолёти Россияга кира олмади. Тошкент – Москва йўналишидаги HY603 рейси Россиядаги айрим аэропортларда жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб ортга қайтган. Бундан ташқари, HY604 Москва – Тошкент қайтиш рейсининг парвози ҳам кечиктирилади. HY9609 Термиз – Москва рейси эса Санкт-Петербургдаги захира аэродромига йўналтирилган. Шу билан бирга, HY9622 Внуково – Андижон ва HY9621 Андижон – Внуково рейслари ҳам кечиктирилиши кутилмоқда.

Strategic Focus: LIVE
September 3, 2026 261 1