#тана_вазни Вазн хақида гаплашамиз: тана вазни индекси нима??? 📍Қон томир касалликларини олдини олишда тана вазнини назорат қилиш жуда мухим хисобланади. Хозирда Жахон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган тана вазни индексини(ТВИ) хисоблаш орқали хавф даражасини билиш мумкин. ❓ТВИ қандай хисобланади: Мисол учун, вазнингиз 70кг, бўйингиз 1 метр 70см яъни 1.7 м. Тана вазни индексини чиқариш учун тана вазнини(кг) бўйнинг квадратига бўлиш керак бўлади. Яъни 70/(1.7х1.7)=24.2. Демак вазнингиз меъёрда. 📍Кўрсаткичлар, Агар: • <16: Тана вазнининг сезиларли танқислиги мавжуд • 16-18.5: Вазн етишмаслиги бор • 18.5-24.9: Вазн меъёрида • 25-29.9: Ортиқча вазн мавжуд • 30-34.9: Семизлик I даража • 35-39.9: Семизлик II даража • 40<: Семизлик III даража P.S. Мускул массаси катта спортсменлар, болаларда хамда қарияларда бу кўрсаткич тўғри чиқмаслиги мумкин.
3