#savollar
Талабалар учун мустақил иш сотиш
16:05 / 11.09.2023
Ассалому алайкум! Мен талабаларга мустақил иш, курс ишларини тайёрлаб сотсам бу ҳалол савдо бўладими яни устозлар талабалар учун бу топшириқларни ўзлари қилишсин деб берадилар. Аҳир мен ўз меҳнатим ва илмим ҳисобига бу топшириқларни тайёрлайман уни олиш ёки олмаслик талабалар ихтиёрида ку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга ёрдам бериш ўша гуноҳ каби ҳаромдир. Модомики сизга ўхшаганлар бор экан жамият ривожланмасдан халқимизда билимсиз одамлар кўпаяверади. Аллоҳдан қўрқинг, сиз сабаб талабалар дарс қилиб ўтирмасдан тайёрини олиб ҳеч нарсани билмасдан ўқишни битиришмоқда. Дунёга фасодни тарқалишига сабабчи бўлманг. Валлоҳу аълам!
16May 11, 2025 473 1 3