Тун бўйи ўйладим ухламай шуни, Саёҳат, зиёфат, тўйдир ҳар куни Лекин… — MINDFUL LEARNING — TG.ME

— Тун бўйи ўйладим ухламай шуни,
Саёҳат, зиёфат, тўйдир ҳар куни
Лекин тик қалбимда оғриқ сўнмаган,
Мен кўрган денгизни Отам кўрмаган.

Кўчада юраман кўксимни кериб,
Нечун ғурур дегани исён қилмайди,
Онам шўрлик бўлса шу ёшга кириб,
Мен еган таомнинг номин билмайди.

Виждоним қийналар, қийналади жон,
Танамни куйдирсин томирдаги қон,
Адолат деб жар солиб ўзим,
Мен қилган адолат шуми Отажон.
Мен ҳам фарзандманми, айтинг Онажон…

Чумоли
September 3, 2026 32