❗️66 км/соат билан 80 км/соатнинг жарима балли бир хил бўлиши адолатлими?
Масалан, 66 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига ҳам, 80 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига ҳам бир хил 0,5 балл ҳисобланиши адолатли ечимми?
Албатта, биз жарима баллари тизимига қарши эмасмиз. Аммо бу тизим аввало адолатли ва аниқ мезонларга асосланиши керак.
Тезликдаги фарқ, йўл шароити ва радарлардаги эҳтимолий техник хатоликлар ҳам инобатга олиниши лозим.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимни қайта кўриб чиқиб, жарима балларини қоидабузарлик даражасига мутаносиб белгилашини сўраймиз.
@KOSONSOY
27
12
2September 9, 2026 11.6K 2 7