БАА Нетаняҳуни HAMASning 7-октабрдаги ҳужуми ҳақида огоҳлантирган бўлган — Ҳааретз
Бирлашган Араб Амирлиги раҳбари шайх Муҳаммад бин Зоид 2023-йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҲАМАС гуруҳи йирик ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида бевосита огоҳлантирган. Ҳааретз нашрининг ёзишича, бу огоҳлантириш ҳужумдан 10 кун олдин етказилган.
БАА президенти HAMASning ўша пайтдаги етакчиси Яҳйо Синвар Исроилга қарши кенг кўламли қуролли амалиёт режалаштираётганини айтган. Бироқ Нетаняҳу Исроил ҳар қандай вазиятга тайёрлигини билдириб, асосий хавф Ғазо секторидан эмас, Ғарбий соҳилдан эканини таъкидлаган.
Нетаняҳу идораси бу хабарни мутлақо ёлғон деб атади. БАА Ташқи ишлар вазирлиги эса раҳбарлар ўртасидаги суҳбатларга изоҳ бермаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йил 7-октабрдаги ҲАМАС ҳужумида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган. Исроилнинг Ғазодаги жавоб амалиётлари оқибатида эса шу кунгача 73 650 дан ортиқ фаластинлик қурбон бўлди.
@KOSONSOY

8
2September 9, 2026 5.3K 1 1