Россия ҳарбийлари тун бўйича Украинанинг Киев ва бошқа ҳудудларига… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Россия ҳарбийлари тун бўйича Украинанинг Киев ва бошқа ҳудудларига ялпи зарбалар берди

Бугун тундан бошлаб Россия ҳарбийлари Киев шаҳри, Киев вилояти ва Украинанинг бошқа ҳудудларидаги нишонларга ялпи зарбалар бермоқда.

Ҳозирги соатга келиб маълум бўлган тафсилотлар:
— Киевнинг Подолск туманидаги омборлар зарбадан сўнг ёниб кетган;
— Украина пойтахтининг Голосеевский, Соломенский, Дарнитский ва Днепровский туманларида ҳам портлашлар юз берган;
— Киев вилоятидаги Белая Серков ва Бориспол туманларидаги нишонларга қатор зарбалар берилган;
— Одесса, Суми ва Ровно вилоятларидаги объектларга ҳужум қилинган.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Украина Қуролли кучлари ҳарбий юкларни сақлаш ва тақсимлаш учун йирик логистика марказлари ҳамда омборлардан фойдаланиб келади.

Бундан ташқари, Зеленский ўқ-дори омборлари бевосита турар жой ҳудудларида жойлаштирилганини тан олган эди. Россия Қуролли кучлари август ойида Киев яқинидаги ана шундай объектлардан бирини йўқ қилган эди.

@KOSONSOY
❤19😡1
September 8, 2026 11.1K 5 4