10 йил аввалги 100 минг сўмнинг бугунги кунда харид қобилияти қанча?… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

10 йил аввалги 100 минг сўмнинг бугунги кунда харид қобилияти қанча?

Ўзбекистон миллий валютаси — сўмнинг харид қобилияти сўнгги 10 йил ичида қарийб 67 фоизга камайди.

Буни Марказий банкнинг истеъмол нархлари индексига асосланган инфляция калькулятори ёрдамида ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йил июнь ойида 100 минг сўмга тенг бўлган истеъмол савати 2026 йил июнига келиб 301 149 сўмни ташкил этган.

Бу эса сўнгги 10 йил ичида истеъмол савати нархи 3 баравардан кўпроққа ошганини кўрсатади.

Содда қилиб айтганда, ҳозир 100 минг сўмга олинадиган товар ва хизматларни 10 йил аввал 33 минг сўмга харид қилиш мумкин бўлган.

@KOSONSOY
❤12
September 8, 2026 10.5K 2 3