Профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилади.
Президент қарорига кўра, профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилади.
Улар:
▪️маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларининг 4 турдаги бузилиши бўйича чора кўради;
▪️биринчи марта содир этилган 17 турдаги кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик учун маъмурий огоҳлантириш беради;
▪️яна 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб, жазо қўллайди.
Инспекторлар фаолиятини баҳолашда аҳолининг ишончи, ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг такрорланиш даражаси асосий мезон бўлади.
Шунингдек, аҳолига профилактика инспекторига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси» билдириш имконияти берилади.
2026 йил 1 ноябрдан патрул-пост ва қўриқлаш хизматларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича айрим ваколатлар берилади.
Жумладан, улар тирбандликларни бартараф этиш, йўллардаги ҳуқуқбузарликларга тезкор муносабат билдириш ва айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўриш ваколатига эга бўлади.
@KOSONSOY

35
34
2
1September 7, 2026 15.3K 7 12