Volkswagen заводи эндиликда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаради… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Volkswagen заводи эндиликда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаради

Volkswagen’ning Қуйи Саксониядаги заводи мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қайта жиҳозланадиган биринчи корхонага айланади.

Бугун компания шартнома имзолади ва унга кўра, обектнинг асосий эгасига Исроилнинг Аурелиус инвестори айланди. Яқин йиллар ичида бу ерда "Темир гумбаз" ҳаво мудофаа тизимини ишлаб чиқарувчи Исроилнинг Рафаел компанияси учун зенит-ракета мажмуалари тайёрлана бошлайди.

Аввалроқ The Telegraph нашри экспорт ҳажми тушиб кетиши ортидан Volkswagen Бундесвер (Германия қуролли кучлари) учун ҳарбий техника ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

@KOSONSOY
❤13😡11
September 7, 2026 13.5K 7 6