Жиззахдаги АЭС лойиҳасининг умумий қиймати – 9,5 млрд доллар… — Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal — TG.ME

Жиззахдаги АЭС лойиҳасининг умумий қиймати – 9,5 млрд доллар

Жиззахдаги интегратсиялашган АЭС лойиҳасининг умумий қиймати 9,5 млрд доллар бўлиб, шундан маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз ёки 1,9 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда қурилиш майдонида 450 нафар ишчи ва мутахассис, 100 дан зиёд махсус техника ишламоқда. Шавкат Мирзиёев лойиҳада маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, Фориш туманида алоҳида саноат зонаси ташкил этилиб, унга солиқ ва бож имтиёзлари берилади. Лойиҳанинг техник назорати ва мустақил экспертизаси учун эса етакчи хорижий компаниялар жалб қилиниши режалаштирилган.

@KOSONSOY
❤21👎3🔥2
September 2, 2026 8.5K 1 1