Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal: post #149882 — TG.ME

Россия Украинага зарба бериш тактикасини ўзгартирди

Россия Украинадаги объектларга зарба бериш тактикасини ўзгартириб, ҳужумларнинг кўлами ва давомийлигини оширди.

Ҳозирда омборлар, саноат зоналари, темир йўллар, ёқилғи захиралари ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари (UUA) ишлаб чиқарадиган корхоналар аввалгига қараганда анча катта ҳажмда йўқ қилинмоқда.

Натижада Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари нафақат аниқ бир зарбани қайтариши, балки соатлаб жанговар шайликда туриши, авиатсия ва мобил гуруҳларни сафарбар қилиши керак бўлмоқда. Киев ишлаб чиқаришни тарқоқ ҳолатга келтиришга, омборларни бўлишга ва қимматбаҳо ҲҲМ ракеталарини қаерга сарфлашни танлашга мажбур бўлмоқда. Бу эса ҳарбий машина харажатларини кескин оширмоқда.

Куз ва қиш ойларига бориб, ушбу зарбалар қаторига энергетика тизими ҳам қўшилиши кутилмоқда.

@KOSONSOY
❤4
August 30, 2026 1.1K 1 1