Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли назорат тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.Жумладан, Фарғона вилояти ИИБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирокида Қўқон шаҳар деҳқон бозорларидаги савдо нуқталари, озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ва сотиладиган объектларда ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этилиши юзасидан мунтазам текширувлар ўтказилмоқда.
Назорат тадбирлари вилоят ҳудудида режа асосида изчил давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
