🇺🇿ADOLATLI AVTO-BLOG🇺🇿: post #32476 — TG.ME

Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шайзоков Фарҳоджон! Қўл остингиздаги ЙҲХБ ходимларининг фарзандлари шундай юриши мумкинми? Қўқонда ажойиб Tracker 2 бор. Ҳамманинг отаси ЙҲХБ ходими бўлса, шундай қилиш мумкинми? Қонун шу болаларга амал қилмайдими? Ёки мансабдорлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, отаси ЙҲХБ ходими бўлгани учун алоҳида муносабат қиладими? Отаси неча йиллардан бери қонун устуворлигини таъминлаб келаётган бўлса-да, фарзанди хоҳлаганича олд лобовой ойнасини қорайтириб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126¹-моддаси талабларини писанд қилмаслигига йўл қўйиш мумкинми? Шундай ҳолатларга чора кўрилиши керак, деб ўйлайман. Агар мумкин бўлса, барча фуқароларга ҳам шундай ҳуқуқ берилсин. Ахир қонун ҳамма учун баробар эмасми? Ёки мансабдор шахслар ва уларнинг яқинлари учун қонун бошқачами? https://t.me/KOKANDYPX

August 4, 2026 3K 64