* * *
УМР экан - ортга қайтмас
Ҳар дақиқа, ҳар лаҳза...
Умр экан сирин айтмас,
Надир ёқмас, на ёқса...
У ич-ичин совуқ уриб,
Бир кун афсус еб қолди...
“Роса тўкин суҳбат қуриб,
“ФИКР олай”, - деб қолди...
Қандай экан унга яқин
Кимсаларнинг гап-сўзи?
Улар ундан мамнунми, ё
Ичин билгай ўз-ўзи?
“Тинглай, - деди, - берай барҳам,
Хатоларим бўлса гар...
Суянайин уларга ҳам,
Фидоларим бўлса гар...”
УМР ТИЛни ҳузурига
Эҳтиром-ла чорлади.
Меҳмон тўлиб кўз нурига,
Иззатлардан порлади...
Сўз очилди йўғ-у бордан...
ТИЛ дедики: “Минг қуллуқ...
Биз хушнудмиз эътибордан...
Сиз - авлиё... Сиз - улуғ...
Мен-ку ТИЛман... Раҳбар - ОҒИЗ...
Шундагина бор изн...
Сўзлагайман, очилса гар,
Ичимдаги бор сўзим...
Чопар чопди... Келди ОҒИЗ...
Етди гапнинг мағзига...
Деди: “Лаблар мени ҳаргиз
Солиб олган изнига.
Ўшаларсиз мен - хўп ожиз,
Мен - бенаво, юмуқман...
Ўшаларсиз буткул беиз...
Супраси ҳам қуруқман...”
Очилса у, очилгайман...
Юмуқ эса, мен жимман...
Жилов - ўша, - деб билгайман,
Ўшанга мен - надимман...”
ЛАБЛАРни ҳам чопар тезда
Чорлаб келди мажлисга.
У дедики: “Мен шу кезда
Айтай айтарим сизга...
Деди: “Дўстим, сўзлайман, гар
Рухсат тегса АҚЛдан...
Мен - АҚЛнинг хасми ахир...
Асрар у номаъқулдан
Мажлисбоши уни маҳкам
Қучди... Тутди даста гул...
АҚЛ бўлсин ҳаммада ҳам,
Олам бўлсин унга қул...
27.07.2020.
@Gulchehra Nurullaeva
Instagram
YouTube
Facebook