🇷🇺 Россия қитъалараро баллистик ракетасининг ўқув парвозини амалга оширди
Мамлакат Мудофаа вазирлиги қаттиқ ёқилғили қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув-жанговар парвози Плесецк космодромидан амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.
"Ўқув-жанговар блоклар “Кура” полигонидаги (Камчатка яримороли) белгиланган ҳудудга етиб борди", дейилади хабарда.
Ҳарбий идора ушбу парвоздан мақсад ракета мажмуасининг тактик-техник ва парвоз хусусиятларини тасдиқлаш эканлигини таъкидлади.
2026 йилнинг май ойида ҳам Плесецк космодромидан Камчаткадаги “Кура” полигони томон “Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси учирилган эди.
👉 @GeoPolitico
August 29, 2026 5.8K 1