🇺🇸 WSJ: АҚШ Яқин Шарққа ўқ-дори ва ракеталарни кўчириши натижасида Европа ва Осиёдаги ўз ҳарбий захираларини жиддий даражада камайтирди.
The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Яқин Шарққа катта миқдордаги ўқ-дори ва ракеталарни жўнатиши оқибатида Европа ва Осиёда сақланаётган Америка ҳарбий захиралари хавфли даражага тушган.
Европада АҚШ ҳарбийлари учун сақланаётган Patriot ҳаво мудофаа тизимларининг PAC-3 тутиб қолувчи ракеталари ҳамда ATACMS ракеталари захираси «танқидий даражадан ҳам паст» ҳолатга тушган.
Ўқ-дори етишмаслиги сабабли АҚШ ҳарбийлари ўзининг айрим ҳарбий операцияларини амалга ошириш режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлган.
👉 @GeoPolitico
August 29, 2026 4K 1