Кеча оддий бир вазият менга одамлардаги жуда муҳим кўникма problem-solving, яъни муаммога ечим топиш қобилияти ҳақида ўйлашимга сабаб бўлди.
Яқиндагина қизим 8 ойлик жияним стул тагига кириб, чиқишга ақли етмай йиғлашни бошлаганида, "ёрдам берманглар ўзи problem-solving қилишни ўргансин, истаса бемалол ўзи чиқа олади" деганда унинг бу гапи мени хайрон қолдирди, энг қизиқ томони жияним ростан ўзи кириб қолган жойидан чиқа олди, яъни муаммодан чиқишни уддалади 😃
Энди кеча бўлган воқеа ҳақида айтиб бераман. Жуда шошилинч равишда устига ёзув туширилган торт керак бўлиб қолди. Ўзим истаган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг бир нечта филиалга қўнғироқ қилдим. Деярли ҳаммасида "камида 1–2 кун олдин буюртма бериш керак, бунинг имкони йўқ", дейишди. Таслим бўлмадим Беруний филиалига қўнғироқ қилдим, Малика исмли қиз кўтарди.
Вазиятимни тушунтирдим. У эса аввалги филиал ходимлари сингари "бунинг умуман иложи йўқ" деган жавобни кутдим, лекин кутилмаганда у "Имкон қадар ечим топишга ҳаракат қиламан", деди. Ва ечим топди.
Албатта, битта торт Cake Lab каби катта компания учун катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Лекин мен учун бу вазиятда тортдан кўра бошқа нарса муҳимроқ бўлди. Маликада муаммони эшитиш, вазиятни тушуниш ва ечим излаш деган жуда яхши кўникма бор экан.
Менимча, ҳар қандай соҳада инсонда бўлиши мумкин бўлган энг қимматли кўникма айнан мана шу. "Бу менинг ишим эмас" дейиш ҳар доим осон. "Буни ҳал қилса бўлади" дейиш эса масала.
8 ойлик жияним билан бўлган ҳолат бунга мисол, биз катталар одатла болаларга кичиклигидан унинг муаммосини ўзи ҳал қилишга имкон бермасдан кўз ёшига қараб унга ёрдам берамиз ва ҳал қилиб қўямиз. Шахлодан эшитган бу гапи ҳақида ўйлаб юргандим, бу ҳақда ёзгим келганди, олдимдан чиққан бу вазият эса бунга сабаб бўлди.
Албатта, бу билан болани қийнаш, унга ёрдам бермаслик керак деган фикрдан йироқдаман. Шунчаки бола ўзи ечим топиши мумкин бўлган вазиятларда унга шу имкониятни бериш кераклиги ҳақида ўйлаб қолдим.
Малика каби қайси соҳада бўлмасин, ўз ишини яхши кўрадиган, одамларнинг муаммосини ўз муаммосидек қабул қилиб, имкони борича ечим топишга ҳаракат қиладиган инсонлар кўп бўлсин.
Торт бу постни ёзишга бир баҳона эди...
Барчамизга севимли бўлган "Газета.уз" нашрига эса ташкил топган кун яна бир бор муборак бўлсин!