Қайта топширишга ёзилиш ҳаволаси ўзгарди. ONLINE REGISTRATION FOR… — EdKIUT (A305) 📚 — TG.ME

Қайта топширишга ёзилиш ҳаволаси ўзгарди.
ONLINE REGISTRATION FOR RETAKE

#savol Қайта топширишга қаерда ёзилиш мумкин?
#javob Икки йўл бор: онлайн ва анъанавий (офлайн).

👨‍💻 ОНЛАЙН
- Юқоридаги ҳавола орқали аризани тўғри тўлдириб, агар қайта топшириш имтиҳони пуллик бўлса, тегишли квитанцияни юкласангиз, навбатдаги "Retake" имтиҳони ташкил этилади. Аммо ушбу имтиҳонга келмасангиз, академик қарздорлигингиз тўғридан-тўғри текин ҳолатидан пуллик ҳолатига ўтиб кетади. Шунинг учун аризани “шунчаки” тўлдирманг, жиддий ёндашинг.

- Агар шартномани аллақачон тўлдириб, қайта топшириш имтиҳонидан яна ўтолмаган бўлсангиз, унда:
1) шахсий кабинетга кириб (http://student.kiut.uz/), “FAILS” саҳифасидан тегишли квитанцияни онлайн шаклда юклаб олинг
2) исталган тўлов тизими орқали тегишли тўловни амалга оширинг
3) квитанцияни юқоридаги ҳавола орқали юборинг.
Эътибор беринг: квитанцияда QR-код бўлиши шарт; ушбу код орқали ҳақиқийлиги текширилади. Бунинг учун университетга келиш шарт эмас.

👣 ОФЛАЙН, яъни анъанавий усулда ёзилиш учун иш вақтида қуйидаги хоналардан бирига мурожаат қилинг:
- А-305
- MA-310
👍8
September 2, 2026 12.7K 250