Авлавиёт
📜Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Яхшиликлар ўртасида тартиб(устуворлик)нинг йўқлиги ҳам ёмонликлар жумласидандир».
Бу жуда теран маъноли сўз бўлиб, ҳаёт фиқҳи ва умрни бошқаришнинг муҳим бир жиҳатини очиб беради. Инсоннинг қуввати чексиз эмас, вақти ҳам бепоён эмас. У чекланган имкониятлар ичида яшайди. Шунинг учун авлавиёт, устуворликни тўғри белгилаш - басират, донолик ва ҳикматнинг бир қисмидир.
Чунки ҳар бир яхши ишнинг таъсири бир хил эмас,
ҳар бир амалнинг қадри тенг эмас,
ҳар бир саъй-ҳаракат ҳам умрдан бир хил улуш олишга арзимайди.
Шу боис, афзалроқ ишни қўйиб, ундан қуйироқ даражадаги ишлар билан машғул бўлиб кетиш инсон ташқи кўринишда фойдали ишлар билан банд бўлиб кўринса ҳам вақт ўтиши билан яширин бир зиёнга айланиши мумкин.
Киши узоқ йилларини таъсири чекланган ишларга сарфлаб юбориши мумкин, ваҳоланки, у устуворликларни тўғри тартибга солганида, ўз ҳаракатини фойдаси буюкроқ, таъсири боқийроқ ва қиймати теранроқ бўлган амалларга йўналтирган бўлар эди.
Шу боис, баъзи илм аҳли устуворликларни тартибга солишдаги нуқсонни ўз маблағини кам фойда келтирадиган лойиҳага тикиб, олдинда турган анча фойдали ва сердаромад имкониятларни бой берган кимсага ўхшатишган. Ваҳоланки, унинг олдида анча сермаҳсул ва манфаатли имкониятлар турган бўлади.
Вақт ўтиб эса, инсон фақат меҳнатининг беҳуда кетганига эмас…
балки умри яхши бўлса-да, энг яхши бўлмаган ишларга сарфланиб кетганига надомат қилади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5