Таиланд Қироллиги киритган ўзгаришларга кўра, шу санадан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинади.
Шу муносабат билан, ўзбекистонликлар виза учун анкетани онлайн тўлдириб, тўловни эса Москвадаги Таиланд элчихонасида шахсан амалга ошириши талаб этилади.
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ТИВ фуқаролар учун ушбу тартибни соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.




