Президент эътиборидан сўнг, Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи - Шўрқудуқ… — CHAQMOQ — TG.ME

Президент эътиборидан сўнг, Қашқадарё вилоятидаги Чироқчи - Шўрқудуқ йўлини таъмирлаш ишлари бошланган эди. Аммо ҳозирга келиб йўл қурилиши жараёни батамом тўхтаб қолган.

Натижада ибтидоий даврлардаги каби машиналар аҳолига туташ, бир қарич тупроқ йўлдан юришга мажбур бўлмоқда. Аҳоли эса балонлардан кўтарилаётган чанг дастидан “дод“ демоқда.

Вилоят ҳокимлиги, йўл қурилишига маъсуллар ҳеч бу йўлдан юриб кўрдимикин?! Ёки балони катта, қиммат ва юмшоқ машиналарда бу шудгор йўллардаги ноқулайликлар уларга сезилмасмикин?!

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤21😢7😁1
September 3, 2026 9.5K 3 2