30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ўзига бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Манбаларга кўра, автомобил катта юк машинасининг орқа томонига урилган, рулда ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлган.
Тан жароҳатлари олган ота-бола дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо уларнинг аҳволи оғир бўлгани боис тез ёрдам машинасида Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб кетилган.
Ҳокимнинг аҳволи оғир, у жонлантириш бўлимида.







