#АМАР
#Муаллиф_Xonzoda_Davron
#H_7
— Амар Миранов дейсанми?, — Мубинанинг юзи ўзгарди, — Ҳой, интернет йўқ замондан келдингми? У йигит ҳақида ҳамма билади-ку. Машҳур архитектор Камолиддин Мирановнинг якка-ю, ягона ўғли.
— Қизиқ, нега айнан мен машҳурлар ҳақида тош асри давридан келгандек ҳаммадан кейин биламан.
— Олам билан ишинг йўқ бўлгандан сўнг шуда, — Мубина уни ўзига қаратди, — Биз Амар ҳақида гаплашаётган эдик.
— Ҳа, Амар...
Афсона ўйланиб қолди. Бу йигит билан қандай танишади?
— У ҳақида қанчалик биласан? Менга айтиб бер. Ким ўзи, қанақа йигит. Севган қизи борми? Социал қизиқишлари? Хуллас нима билсанг шулар!
— Instagram, телеграм, facebookда шахсий саҳифалари бор. Аммо ҳаммаси ёпиқ. У ерга қабул қилинишинг учун "запрос" лар бўлимида анча вақт туришинг керак. Лекин шахсий саҳифаларида қизиқишлари ҳақида жуда кўп гапиради. Мен ярим йилдан бери уни кузатаман. Ви-и-и-ий, бошқача йигит-да, қуриб кетмагур.
— Қизиқишлари нима экан?
Афсона олдига блакнотини тахт қилиб Мубинани диққат билан эшитишга шайланди.
— Хўш, у машина коллекциясига қизиқади. Ҳар гал ярмаркаларда фаол қатнашади. Машинасини пайпоқ алиштиргандек алиштиради. Яна валюта йиғишга ҳам қизиқади.
— Валюта?, — Афсонанинг қошлари кўтарилди, — Жинними у? Валютани нима қилади?
Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891
Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
60
21
16
2September 8, 2026 3.5K