#АМАР
#Муаллиф_Xonzoda_Davron
#H_6
— Уч ой Афсона!, — Мақсуд атайлаб пичирлади, — Кейин тўрт томонинг қибла. Истаган жойингга бориб кел. Маошинг ҳам ошади. Балки, бу китобингга ганорарни ҳам ошираман...
— Бу йигитни қаерда учратишим мумкин?
Қиз ниҳоят таслим бўлди. Амар Мирановни кўндириш Афсонага нима бўлибди? У ўзига ишонади. Сўнг, Дубайга кетади. Орзулари сари...
— Ишхонасига иш кир дея олмайман, — Мақсуд яна ўйлаш режимига тушди, — У ерга ишга кириш қийин?
— Ишга кириш осон бўлган тақдирида ҳам архитекторлик ишхонасига ўзимнинг тил-адабиётда ўқиган дипломим билан қандай қилиб ишга кираман, қизиқ?
Афсона дарров бўшлиғини чақиб олди.
— Амар Миранов машиналарга жуда қизиқади, — Мақсуднинг юзи бу сафар ёришиб кетиб, гапиришда давом этди, — У билан машина ярмаркасида танишишинг мумкин...
— Мен машиналарнинг М ҳарфини ҳам тушунмайман, — деди қиз тоқатсизланиб, — У билан нима ҳақида гаплашаман. Автомат каробка ҳақидами?
— Бўлди-ей! Нима десам нолийди бу қиз, — муҳаррирнинг тоқати тоқ бўлиб, Афсонани хонадан ҳайдашга тушди, — Кўнсанг шу, кўнмасанг, ўрнинга катта ганорар учун рози бўладиган бошқа кондидатларим тиқилиб ётибди. Ўйлаб олишинг учун уч кун вақт ундан ортиқ бермайман. Энди эса хонамдан чиқ.
Афсона муҳарририга бўшашиб қараб ўрнидан турди. Эшикка етиб борганида Мақсуд қўшиб қўйди:
— Ҳа, айтганча қандай учрашишинг ҳақида бош қотиришга вақтим йўқ. Бу вазифани сенга беряпманми, учрашиб танишиб олишни ҳам ўзинг эпла!
Иш столига қайтиб бориб, телефони тарақлатиб ташлади. Бу тарақлаган товушга ҳамкасби Ғолиб компьютер ўша қўшимча қилди:
— Ҳа ташла, ташла. От! Ур синдир. Отангни пулига келганда телефон.
Афсона ҳозир кайфияти зўр бўлганида эди, ҳазилкаш шеригининг гапига мириқиб куларди.
Ёнгинасида ўтирадиган шериги Мубина ишдаги дугонасининг бузилган азвойини кўриб ҳайрон деди:
— Қовоғингдан қор ёғяпти, тинчликми?
— Менга вазифа тушди. Янги вазифа!
Афсона ҳослиз жойига ўтириб, олдидаги дафтар билан ўзини елпиди. Ҳаво у қадар дим бўлмаса ҳам, негадир қиз исиб кетаётган эди. Ора-орада сочларини тўғирлаб қўйди.
— Қандай вазифа?
Мубина юрадиган креслода сирғалиб дугонасининг ёнига келиб олди.
— Амар Миранов ҳақида китоб ёзишим керак экан. Мақсуд ака ҳам келиб-келиб, бу вазифани менга берди. Мен у йигитни танимасам, билмасам, қандай қилиб ёзаман.
Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891
Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
68
29
10
5September 8, 2026 4.2K 2 1