КЕЛИН #Муаллиф_Чарос_Хайитова #H_79 Кўзимга тушиб турган қуёш нурлари… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#КЕЛИН
#Муаллиф_Чарос_Хайитова
#H_79


Кўзимга тушиб турган қуёш нурлари оҳири мени уйғотди. Эринибгина ўрнимдан турар эканман, ўстимга ёпилган ёпинчиққа ҳайрат ила қарадим. Негаки бу ёпинчиқни кеча Умарни ётоғида кўрган эдим. Демак у келибдида...
Юзимда беихтиёр табассум пайдо бўлди. Аммо бу қисқа вақт давом этди. Негаки, қўлимда сурат борлиги ҳам ёдимда, ҳозир эса у йўқ. Шарманда, наҳотки Умар уни расмини қучиб ётганимни кўрган бўлса?...
Тезда атрофга алангладим. Лекин сурат йўқ эди. Аксинча стол устида бир қути ва ёнида бир бўлак қоғозга кўзим тушди. Қоғозни олиб унга ёзилганларни ўқир эканман, кайфиятим баттар тушиб кетди. Умар ишга кетганини, кеч қайтишини ёзиб қолдирибди. Яна мен учун овқат олиб келганини ҳам. Қисқа сўзлар ёзилган қоғозда икки мартта эшикни ҳеч кимга очмаслигим керак эканлигини айтиб ўтибди. Бу нима, ҳавотирми? Нега унда мендан қочябди? Кўришни ҳам истамаябдими ёки?...
-- Бекор келдинг Ҳилола, бекор келдинг. Келмаслигинг керак эди... Ана энди у сени деб ўз уйига ҳам киришни ҳохламаябди.
Бошимни чангаллаганча асабий ўз-ўзимга танбеҳ бердим. -- Бекорга экан... Умида опа нимани ўйлаб йўбордингиз ўзи мени? Укангизни уйига қоровуллик қилишим учунми?... Фойда бермади. Ҳатто у эътибор бермади...
Кесилган сочларимга афсус билан қарадим. Ўз ҳолига қайтиши учун анча вақт керак бўлади энди. Ярамас Умар. Бир оғиз ъъярашибдиъъ деганда ҳам майли эди. Кўрмаганликка олди ўзини. Ёки бу билан "Сен мени умуман қизиқтирмайсан." демоқчи бўлдимикан?...
Кўзим қайта қутига тушгач ҳаёл суришни кейинга қолдириб уни қўлимга олдим. Очиб кўргач эса бу қўл телефони эканлигини кўриб жилмайдим. Тушуниш қийин, ўзи у менга бефарқми, ёки умид қилиш мумкинми? Биттагина рақам сақланган экан. Менимча бу унинг рақами. Қани энди Умида опамни рақамини эслолсамда улар билан дардлашиб олсам...
Кунимнинг ярим қисми бекорчилик билан ўтди. Ҳатто зерикишдан ҳам зерикиб кетдим. Аммо кунимнинг энг кулгули қисми Умарни ҳонасига ёпинчиқни қўйгани кирганимда бўлди. У суратини ўз жойига қўйиб қўйган эди. Кулгули, қизғондими шунда суратини ҳам? Мени "ёш бола" деб ўзини қилган ишиничи. Товба, ҳали "Нега олдинг?" демаса бўлгани.



Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891

Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
🥰151❤111😁38🔥33🙏10👍6🙈5✍3❤‍🔥3👏2💋2
September 7, 2026 6K 5 6