АМАР #Муаллиф_Xonzoda_Davron #H_4 Ҳозирги кун. «Аланга босма нашриёти… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#АМАР
#Муаллиф_Xonzoda_Davron
#H_4


Ҳозирги кун.

«Аланга босма нашриёти ва ижодиёт уйи»
Бу нашриёт бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Нима деб ўйлайсиз? Номи билан маълумки, принциплари билан. Ушбу нашриёт фақат бўмба асарлар чиққан ва уларнинг бари ҳаётда содир бўлган ишлар асосида ёзилади. Шунингдек бу нашриёт ташқаридан келган ёзувчининг китобларини қабул қилмайди. Бу ернинг ўзи ёзувчиларни етиштириб чиқаради ва ёзувчи шартнома асосида фақат шу нашриётга китоб ёзиши керак.
— Афсона менга қара! Хонамга кир.
Нашриётнинг муҳаррири, ўз иш столида ўтирган қизни чақириб кетди. Афсона ҳам нашриётнинг олтин ёзувчиларидан ҳисобланадиган, ундан айрилишни исташмайдиган, сочлари текис, тўқ жигарранг рангда, кўзлари ҳам сочларига монанд рангда бўлган ёшроқ қиз. 23 ёш албатта катта ёшли дегани эмас.
Афсона унинг орқасидан кириши билан, тортмасдан бир талай сурат чиқариб столга шарақ этиб ташлади.
— Мана бу йигитни кўрдингми? Амар Миранов. У ҳақида китоб ёзиш керак.
— Нега ҳамма унинг ҳаётига ёпишиб олди? Бир ой аввал ҳудди шу топшириқни Ғолибга берган эдингиз, бажара олмади. Ундан аввал Юнуса ҳаракат қилиб кўрганди, у ҳам ўхшамаган.
Қиз олдига тушиб қолган бир тутам сочини пуфлаб орқага туширишга ҳаракат қилиб ўтирди.
— Ким, ўзи у? Нима у? Ҳаётида нима бўлганки, эътибор тортадиган, ҳамма унга қизиқади?
— Мирановлар сулоласининг ҳозирги кунда ягона вакили...
Қиз бирдан шақирлаб кулиб юборди. Унга бўзрайиб қараб турган бошлиғининг норози нигоҳига дучор бўлгач, оғзини юмиб ичида кулишда давом этди. Озгинадан сўнг ўзига келиб олиб, кулганинг сабабини тушунтиришни маъқул кўрди.
— Сиз бир тарихий шахс ҳақида гапиргандек таништирдингиз-да, Мақсуд ака. Шунга кулгим келди. Мирановларнинг ягона давомчиси эмиш...
— Оддий одам бўлса-ки, сен кулсанг арзир эди, Афсона!, — Мақсуд хўрсинди, — Катта архитекторлар ҳақида эшитганмисан? Бир қанча янги бинолар ва шаҳарларни қуришда улар ўз ҳиссасини қўшган. Масалан, шундоққина орқамизда қурилган янги шаҳарни ҳам «Миран city» қурган. Улар катта архитектор компаниясига эга. Бу компанияга нақд 55 йил аввал асос солинган.
— Мен машҳурлар билан ҳеч ўралашиб кўрмаганман-да, — Афсона кўзларини пирпиратиб, лабини бурди, — Майли, бу йигитнинг гулида нима бор, китоб қилиб ёзишга арзийдиган?
— Эшит!, — Мақсуд қиз томон бироз яқинроқ бўлиш учун эгилди, — Амар Миранов беш йил аввал бир қизга уйланиши керак эди. Унинг исми Милисима бўлган...
Мақсуд бир зум юзини ғалати қиёфага солган қизга қараб қолди.
— Исми ғалати экан, — Афсона кўзини сузди, — Тўғри менинг ҳам исмим жуда зўр эмас...
— Сен ўлган қизнинг исмини тинч қўйда, мени эшит. Нима қилсанг қил, шу йигит ҳаётини китоб қилиб ёзишингга рухсат берсин.
— Қизиқ, қандай рухсат беради? Мен ҳатто журналист эмасман. Журналист бўлган тақдиримда ҳам битта интервю билан бутун бошли ҳаёт китоб қилиб ёзилиб бўлмайди.
— Доим одамни оғзига урасан-а?!, — Мақсуд столни тарақлатди, — Сенга вазифа бердим, бажар тамом вассалом.
— Хўп, Мақсуд ака, мен уни ҳаёти ҳақида билдим ҳам дейлик, — қиз таслим бўлай демади, — Бу йигит унинг исмини асарга қўйишимга қаршилик қилади-ку. Мен ҳам шундай қилган бўлардим. Демакки, прототипи сир тутилиб ёзилган асардан нашриётингизга бир тийинлик фойда йўқ. Машҳур шахс ҳақида эди, лекин исмини айта олмаймиз деб чоп эттирамизми китобларни.
— Шуни ҳам сенга мен ўргатайми?, — муҳаррир асабийлашди, — Сен у билан танишасан, мақсадингни чиройли қилиб тушунтирасан, прототип сир қолади дейсан, йигит билан оранг бироз яхши бўлиб қолгач, регламент кодексига бироз ўзгартириш киритишни таклиф қиласан. Қарабсанки, фойда биз томонда.
— Ва у мени ўша заҳоти қувиб солади.
— Бунча пессимистсан! Қани менинг аввалги позитив ёзувчим?
— У икки ойдан бери йўқолиб қолган, — Афсона хафа бўлди, — Уйимда бироз муоммоларим бор.
— Қандай муоммолар экан?
— Қариндошларимнинг айтиши бўйича 23 ёшга чиқиб энди қари қиз бўлибман, — Афсонанинг эсига ўша гаплар тушиб юзи буришиб кетди, — Энди менга яхши эр чиқмас эмиш. Ҳудди атайлаб қилгандек, эшигимизни қоқаётган совчилар ҳам болали бева эркаклар ёки уйланиб ажрашганлар экан. Қулоқ мияни ейишмоқда.



Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan.
Тулов учун карта.
4073420064599891

Skrin olib menga yuborasiz.
@Charos_Hayitovaa
🔥44❤20😱6
September 7, 2026 2.3K 1