АМАР #Муаллиф_Xonzoda_Davron #H_3 — О-о-о, зўр қилибсан! Йигитлар… — 𝐂𝐡𝐚𝐫𝐨𝐬 𝐇𝐚𝐲𝐢𝐭𝐨𝐯𝐚 𝐇𝐢𝐤𝐨𝐲𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢 — TG.ME

#АМАР #Муаллиф_Xonzoda_Davron #H_3 — О-о-о, зўр қилибсан! Йигитлар баралла деди. Ҳамма хурсанд, Амар жим. — Сенга нима бўлди?, — доимгидек Жавоҳир ундан ҳол сўради. — Қўнғироқ сочли қиз эмасми?, — Амар Жавоҳирга жавоб бермай, Санжарга юзланди, — Бўйи кичкина. — Йўқ, менимча у эмас, — Санжар ҳайрон деди, — Мен кўрган қизнинг сочлари чиройли қилиб турмакланган ҳамда текис эди. — Унда яхши. Амарнинг кўнгли жойига тушиб, яна ўриндиққа бемалол суянди. Санжар қизнинг жавобини билиш учун қўшни хонага бориб келди. — Қизлар бироз ноз қиляпти. Ўзини оляпти. Қайтаркан маълум қилди у. — Қиз бола бўлгандан кейин ўзини олади-да, — Анвар қош чимирди, — Агар ўзини олмаганида, мен булар қандай суюқ қизлар экан дердим. — Айтганча улар неччи ёш атрофидаги қизлар? Ҳар эҳтимолга қарши сўраб қолди Азим. — Шу бизга ўхшаб, 18-20 ёшлар бўлса керак... Шундай қилиб, йигитлар билан қизлар бирга дует қилишадиган бўлишди. Бошқа хонадаги қизлар ҳам чамаси 8-10 тача эди. Йигитлар аввалига қизлар билан танишиб олишди. Табиийки, Амар биринчи бўлиб бояги қизнинг ёнидан жой олди. У ёнидаги қиз билан гаплашиш учун мавзу излаб кўрди. — Боя аёллар хожатхонасини тўғри топиб бордингизми кейин? Қиз бирдан унга ўқрайиб қаради. — Ҳазиллашдим, — йигит кулди, — Боя қўшиқ айтаётганингизни кўргандим. Ҳудди ўша қўшиқни мен билан бирга дует қилиб айта оласизми? — Албатта! Қўшиқ деса ўзини томдан ташлайдиган қиз қувониб кетди, — Дует қилиш учун йигит киши йўқ эди. — Энди бор, — Амар кўз қисди, — Айтганча исмингиз нима? Қиз исмини айтишни истамай ўйланди. Йигит устидан кулмасмикан? Ҳудди бошқалар каби бу қандай исм десачи? — Милисима. Маъносини билмайман, нега бунақа исм қўйилганини ҳам. Отам Европада жуда ҳам кўп саёҳат қиларди онам иккиси. Мили, Мелисса, Мелесима деган исмларни эшитиб қолиб ёқтирган экан. Онам ҳомиладорлик вақти қизимга шунақа исм қўямизми деб росса жанжал қилибди, — деди қиз тинмай биддирлаб, — Шу шу исмим Милисима. Қисқартириб Мили дейишади. Сиз ҳам Мили дейишингиз мумкин. — Умуман олганда исминг чиройли, — Амар кулиб деди ва қўшиб қўйди, — Сени сансирасам бўладими? Негадир мулозамат қилишни ёқтирмайман. Ҳудди пахта қўйгандек ҳис қиламан ўзимни. — Бемалол. — Унда танишганимдан хурсандман, Мили, — деди Амар у томон қўл узатиб, — Менинг исмим Амар. — Мен ҳам хурсандман, Амар, — Мили унинг қўлини қабул қилди. Кун келиб, Амар шундай қилиб, бу қўлларни яхдек совуқ ҳолатида тутишини ҳам билганида эди... Asar yopiq kanalda tugatilgan. Obuna boʻlish 15mingdan. Тулов учун карта. 4073420064599891 Skrin olib menga yuborasiz. @Charos_Hayitovaa

September 6, 2026 4.9K 3 1