CHAPANI TV: post #243 — TG.ME

🔴Кўзи ожиз китобхонларни унутган Ўзбекистон

Ўзбекистонда автомобил ютиб олаётган китобхонларга кўз ожизлар ҳам ҳавасда. Чунки, автомобил у ёқда турсин уларда брайл китобларининг ўзи ҳам етарли эмас.

🎥
тўлиқ видеони шу ерда томоша қилинг

24 ёшли Ильёсбекнинг кўзлари ожиз. Аммо у ҳар куни компьютер олдига ўтиради. Мониторга эмас, қулоқларига ишонади. NVDA дастури ҳар бир сўзни унга овоз чиқариб ўқийди, Ильёсбек эса шу овозлар орқали Брaйл китобларини чоп этади.

Лекин унинг даромади бир китоб буюртмаларига боғлиқ. Агар давлат буюртмаси бўлса, ойлик ҳам бор. Буюртма бўлмаса, Ильёсбекнинг ҳам маоши бўлмайди. 2024 йилдан бери эса унинг иш жойида давлат буюртмалари йўқ.

Ясмина ҳам бу дунёни кўзлари билан эмас, бармоқлари билан ҳис қилади. У Брaйл ҳарфларини бирма-бир текшириб, китобларни таҳрир қилади. Унинг орзуси — ўзи каби кўзи ожиз болалар ва ёшлар Брaйл китоблари орқали билим олиши, адабиёт оламини кашф қилиши. Аммо, мутахассиснинг айтишича Республика бўйича кўзи ожизларнинг мактаб интернетларида брайл китоблари етишмайди.

Шунингдек, бугун Ясмина ишлаётган босмахона буюртмалар камайгани сабаб тўлиқ қувватда ишламаяпти.

Ўзбекистонда китобхонликни тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда, китоб ўқиганлар рағбатлантирилмоқда. Аммо кўзи ожиз китобхонлар учун энг зарур нарса — Брaйл китобларининг ўзи етишмаяпти.

Uzdiplomat Республика Кўзи ожизлар жамиятига қарашли «Dizayn Print» босмахонасида бўлиб, кўзи ожизлар учун китоблар қандай яратилаётгани ва нега уларни чоп этадиган корхона бугун буюртмаларсиз қолаётганини ўрганди.

Батафсил мақолани ўқиш

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
❤2👍2
July 15, 2026 309 1 2