🟢 ☝️Нажоткорнинг сўзи яьни Имом Маҳди а.ж.нинг сўзи: Аллоҳнинг динида иккиюзламачилик ва мунофиқликдан сақланинглар, зероки Ҳақ йўлида бирлашиш агарчи сиз уни ёқтирмасангиз ҳам, ботил [ноҳақлик] йўлидаги тарқоқликдан кўра гарчи сиз уни яхши кўрсангиз ҳам яхшироқдир …
Солиҳ ва адолатли жамиятларда одамлар икки юзли ва икки рангли эмаслар ва ушбу инсониятга қарши ахлоқдан юз ўгирадилар.
👨👩👧👦 Бундай жамиятда инсонлар ижтимоий муносабатларда фирибгарликни ишлатмай, одамларга, айниқса ижтимоий мансабдор шахсларга ва ҳокимият марказларига ёқиши учун ичида уларни ҳақорат қилиб сўкиб туришса-да, лаганбардорлик ва маддоҳлик йўлига ўтмайдилар.
Шунингдек, бундай жамиятда одамлар ишларини битказиш ва бошқаларнинг розилигини жалб этиш учун тилёғламачилик қилмайдилар ҳамда шахсларнинг, айниқса ҳокимият тепасидаги кишиларнинг камчиликлари ва айбларига, мабодо ўша мансабдор шахслар ва айрим каттаконлар ранжимай, бизнинг ишимизни бажарсинлар деб кўз юммайдилар ва бузғунликларга бефарқ бўлмайдилар. Ушбу андиша-мулоҳазаларга берилиш ҳолатларининг ҳеч бири адолатли, солиҳ ва покиза жамият аъзоларининг ҳаёти ва усулларида кўринмайди ва уларнинг доимо қалби ва тили бир бўлиб, қалбларида нима бўлса, ўшани тилга келтирадилар.
☝️Шундай қилиб, адолатли, солиҳ ва покиза жамиятнинг одамлари ижтимоий, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ижтимоий камчиликлар ва тартибсизликларни қўллаб-қувватламай, мунофиқлар сафига қўшилмайдилар.
☑️ @Zuhuri313