Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.
Пойтахтда эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.
Telegram | Live | Youtube | Instagram

September 4, 2026 13.2K 6