Бугун ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг биринчи ярмида ва Фарғона водийсида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33°, жанубда 37° гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Telegram | Live | YouTube | Instagram

September 3, 2026 17.2K 12