Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин “Ўзгидромет”… — ZAMON.UZ | РАСМИЙ КАНАЛ — TG.ME

Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33°, жанубда 37° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Telegram | Live | Youtube | Instagram
September 2, 2026 17.2K 7