#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚠️ «Очиқ бюджет» (Openbudget) платформасининг расмий сайти бугун эрталабдан бери ишламаяпти. Шу сабабли бизга фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Овоз бериш жараёни айни қизғин пайтда сайтнинг ишдан чиқиши аҳолига катта ноқулайлик туғдирмоқда. Одамлар овоз бера олмаётгани етмагандек, бундай ҳолат ҳар мавсумда такрорланмоқда.
Савол туғилади: техник муаммоларни овоз бериш мавсуми бошланишидан олдин ҳал қилиб қўйиш мумкин эмасми? Зеро, ҳар сафар такрорланаётган узилишлар одамларнинг лойиҳага бўлган ишончига путур етказмоқда.
Масъул ташкилотлардан носозлик сабаби ва у қачон бартараф этилиши ҳақида аҳолига аниқ маълумот беришни сўраймиз.

August 27, 2026 8.3K 2