Бугун вакант ўринларга қўшимча танлов учун ариза топшириш якунланади… — Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari — TG.ME

📸📸
Бугун вакант ўринларга қўшимча танлов учун ариза топшириш якунланади

❗️2026/2027-ўқув йилида 80 та олий таълим муассасасидаги 31 808 та вакант ўринларга қўшимча танлов учун рўйхатдан ўтиш 22 августдан 28 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.


➡️ Вакант ўринларга ариза топшириш учун my.uzbmb.uz сайтининг шахсий кабинетидаги “Вакант ўринлар учун ариза бериш” бўлимидан фойдаланиш керак.
 
➡️ Қўшимча танловда 2026/2027-ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида қатнашиб, камида 56,7 балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар қатнашиши мумкин.
 
➡️ Абитуриентлар фанлар мажмуаси ва таълим тили мос келадиган, вакант ўрин мавжуд бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Бунда олий таълим муассасаси ҳамда таълим шакли — кундузги, кечки ёки масофавий шакллардан бирини танлаш имконияти мавжуд.

➡️ Мандат қабул якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинади.

🖤Видеоқўлланма билан юқоридаги видео орқали танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤8
August 28, 2026 10.2K 36