Янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқ мезонлар асосида холис баҳолаш, таълим натижаларини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда янги баҳолаш тизими қамровини янада кенгайтириш мақсадида 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб қўшимча 1 568 та умумий ўрта таълим мактабида мезонларга асосланган баҳолаш тизими жорий этилади.
Натижада мазкур тизим республика бўйича 5 000 дан ортиқ мактабни қамраб олади.
Мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.