Тошкент марказида сув қувури портлади Воқеа Шота Руставели ва Глинка… — ВОДИТЕЛИ ТАШКЕНТА - DRIVERS.UZ — TG.ME

Тошкент марказида сув қувури портлади

Воқеа Шота Руставели ва Глинка кўчаси кесишган чорраҳада содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, юқори босимли ерости сув қувурларида содир бўлган портлаш оқибатида ернинг катта қисмини ёрилиб кетган. Ўша вақтда йўлда бўлган машина жиддий зарарлангани айтилмоқда.

Айтишларича, қувурлар яқинда янгиланиши керак бўлган. Янги қувурлар бир неча кун ўша ерда турган ва негадир уларни қайтариб олиб кетишган ва эски қувурлар жойига қайтариб қўйилган.

Иссиқ сувга масъул Veolia расмий муносабат билдириб, воқеа содир бўлган ҳудудга мутахассислар юборилганини маълум қилди.

@vtchannel
🤬14😱3❤2🤯1👌1🫡1
September 3, 2026 3.3K 10 44