Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан… — ВОДИТЕЛИ ТАШКЕНТА - DRIVERS.UZ — TG.ME

Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

Бугун, соат таҳминан 07:30ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D002 “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 9-километрида 1991-йилда туғилган ҳайдовчи “Labo” русумли автоуловни қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган вақтида ўз йўналишида келаётган “Lasetti” ва “Тracker” русумли автомобиллар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Йўл-трансрорт ҳодисаси натижасида автомобилларда ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида ҳаракат иштирокчилари жароҳат олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@vtchannel
🤬5❤3😢3👀2🫡2
August 24, 2026 4.1K 8